Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича 4 поғонага юқорилади

2020-02-20T06:07:09+00:0020 Fevral, 2020|Умумий янгиликлар|

Ookla компаниясининг Speedtest.net сервиси 2020 йил январь ойи натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, Speedtest Global Index мобил ва симли алоқа интернет тезлиги рейтинги бўйича Ўзбекистон тўрт позицияга юқорилади.

Умумий рейтингида эса Ўзбекистон ҳозирги кунда 104-поғонани эгаллаб, 2019 йил январь ҳолатига нисбатан 15 позицияга кўтарилди. Бу мазкур давр бўйича бутун дунёда энг юқори ўсиш бўлди.

2020 йил январь ойи ҳолатига кўра биз бир қатор давлатлардан олдиндамиз ­– Грузия (107-ўрин), Озарбайжон (116-ўрин), Тожикистон (109-ўрин) ҳамда Туркманистон (176-ўрин).

Умуман охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги 10,89 Мбит/с дан 25,75 Мбит/c гача ўсди.

Маълумот учун, Speedtest портали интернет тезлигини текшириш учун умумжаҳон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади. Портал фойдаланувчилар томонидан берилган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва доимий равишда рейтинг тайёрлайди.

Speedtest порталида ҳар йили фойдаланувчилар томонидан 10 миллиарддан ошиқ тестлар ўтказилади.

ЎзА