Газетхонлар билан учрашув

2020-02-06T18:27:02+00:006 Fevral, 2020|Хоразм вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Хоразм вилоят бўлими, “Боғот садоси” газетаси тахририяти билан ҳамкорликда Боғот тумани Маданият саройида журналист ва газетхонлар учрашувини ташкил этди.

Учрашувда ижодий уюшма вилоят бўлими раиси Ўткир Матқурбанов, Хоразм вилоят телерадиокомпанияси муҳаррири Азамат Сафаров, “Боғот садоси” газетаси муҳаррири Шерзодхўжа Усмонхўжаевлар бугунги кунда жамиятдаги ислоҳотлар, матбуотнинг бу жараёндаги ўрни ҳақида гапирдилар.

Боғот тумани газетхонлари ҳам ўз навбатида “Боғот садоси” газетасида таҳлилий ва газетхонларни фикрлашга, чуқур мушоҳада қилишга ундайдиган  мақолалар кўпроқ бўлишини, ютуқлар билан бирга йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам кенг ёритилиб туриши лозим эканлигига алохида  тўхталишди.

Бўлиб ўтган самимий мулоқотда журналистлар иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

Шуҳрат Қурёзов