Қутлов

2020-02-01T18:52:46+00:001 Fevral, 2020|Қутловлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, «Маърифат» – «Учитель Узбекистана» газеталари бош муҳаррири Ҳусан Нишоновни туғилган куни билан табриклайди.
Ҳусан Нишонов 1974 йил 1 февралда Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида туғилган. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетини тамомлаган.
Ҳозирда «Маърифат»-«Учитель Узбекистана» газеталари бош муҳаррири сифатида фаолият кўрсатмоқда.
Унинг қатор публицистик материаллари ўқувчилар қалбидан жой олган. Шунингдек, “Истиқлол умидлари” (2001), “Ўзбек модерн шеърияти” (2004), “Ёшлар китоби” (2008) алманахларида шеърлари чоп этилган.