Қутлов

2020-02-01T05:15:53+00:001 Fevral, 2020|Қутловлар|

Бугун, 1 февралда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Бухоро вилояти  бўлими раиси  Бахтиёр Асадов туғилган  кунини  нишонламоқда.

Бахтиёр Тўхтаевич моҳир журналист, ташкилотчи, самимий инсон ва меҳрибон оила бошлиғи. У  бир неча  йилларки,  уюшманинг Бухоро вилояти  бўлимига раҳбарлик қилиб, вилоят журналистикаси  ривожига ҳисса қўшиб келмоқда.

Ўзбекистон Журналистлари ижодитй уюшмаси Бахтиёр Асадовни  таваллуд куни  билан чин дилдан  муборакбод этади ва унга сиҳат-саломатлик,  узоқ умр, оилавий фаровонлик, ижодий ютуқлар тилайди.