Қутлов

2020-02-01T05:04:27+00:001 Fevral, 2020|Қутловлар|

         Бугун.1 февраль  “Гулистон” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистонда хзмат кўрсатган журналист таниқли адиб Маматқул  Хазратқулов таваллуд топган  кун(1947 йил).

Маматқул Ҳазратқулов 1965 йилдан буён ўзбек журналистикасида. .  У ҳаёт йўли давомида «Ўзбекистон маданияти» газетаси нашриётида, «Ўзбекистон адабиёти ва  санъати» ҳафталиги ижодий фаолият олиб борди. Ўзбекистон  Республикаси  Президенти  девонида  маслаҳатчи  ва бошқа масъул лавозимларда ишлади Кўп йиллар  Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигини бошқарди.

М.Хазратқулов бир қатор ҳикоя ва қиссалар тўпламлари  муаллифи.Асарлари   рус,  татар,  озарбайжон,  қорақалпоқ тилларига таржима  қилинган.Таржимон  сифатида  у Л. Толстой, В. Шукшин  каби рус  адиблари,  шунингдек, озарбайжон, тожик, татар  ва  япон  ёзувчиларининг  ҳикоя  ва  қиссаларини  ўзбек тилига  ўгирган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий  уюшмаси  усоз журналистни  таваллуд куни билан  самимий  муборакбод этади ва унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий фаровонлик ва ижодий  ютуқлар тилайди.