Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ижросини таъминлашда журналистлар олдида турган вазифалар

2020-01-31T12:06:33+00:0029 Yanvar, 2020|Хоразм вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг Хоразм вилояти бўлими томонидан “Юксалиш” умуммиллий харакати худудий бўлинмаси билан ҳамкорликда “Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ижросини  таъминлашда  журналистлар олдида турган вазифалар” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда матбуот ва ОАВ ходимлари, блогерлар Мурожаатномада  белгиланган вазифалардан  келиб чикиб, кейинги фаолиятлари учун устуворликларни белгилаб олишди.

Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга ижодий уюшма вилоят бўлими раиси Ў.Матқурбанов, “Юксалик” умуммиллий харакати Хоразм вилоят худудий бўлинмаси раҳбари Сайёра Абдукаримова жавоб бердилар.

Тадбирда журналистлар “Юксалиш” умуммиллий харакати худудий бўлинмаси билан жойларда муоммоларни ечиш, жамоатчилик назоратини олиб бориш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Вилоятдаги матбуот ва ОАВ ходимлари, блогерлар, ахборот хизмати раҳбарлари иштирокидаги тадбир самимий мулоқот тарзида бўлиб ўтди.

 Шуҳрат Қурёзов