Қутлов

2020-01-29T13:12:55+00:0027 Yanvar, 2020|Қутловлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси таниқли журналист, истеъдодли шоир Ислом Ҳамрони туғилган куни  муносабати билан муборакбод этади.

Ислом Ҳамро 1966 йил 26 январда Навоий вилояти, Хатирчи туманида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган.

Ислом Ҳамро узоқ йиллар давомида республика матбуотида  фаолият олиб борди. Шунингдек, у Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида хизмат қилиб, тележурналист сифатида ҳам танилган.

Ўқувчилар Ислом Ҳамрони истедодли шоир сифатида ҳам билишади, унинг ўзига хос шеърлари, публицистик материалларини алоҳида эътироф этишади.

Унинг “Шоир бўлдик сендан айрилиб”, “Жаҳонгирнинг қайтиши”, “Тазарру салтанати”, “Бағрибутунлик”, “Гўрўғлининг ўлими” каби кўплаб китоблари чоп этилган.

Ҳозирги кунда “Адолат” газетасида бош муҳаррир сифатида фаолият юритмоқда.