Янги Ўзбекистон – янгича ижодий ёндошувлар

2020-01-27T06:50:52+00:0027 Yanvar, 2020|Сирдарё вил.|

2020 йилнинг 25 январь куни Гулистон давлат университетининг катта мажлислар залида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва уюшманинг Сирдарё вилоят бўлими томонидан “Янги Ўзбекистон – янгича ижодий ёндошувлар” мавзусида анжуман ўтказилди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳаким Президентимизнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга мурожаатномасидаги “Мен профессионал журналистларни ҳурмат қиламан, қўллаб – қувватлайман” – деган сўзлари профессионал журналистларимизга катта ишончини кўрсатиб турганини ва ҳар бир журналистга куч – қувват бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлади.

Тадбир доирасида  вилоятнинг ўнга яқин фаол журналист ва блогерлари уюшмамизнинг фахрий ёрлиқ ва совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, Гулистон давалат университетининг “Университет овози” газетасининг 20 йиллиги ва уюшманинг Сирдарё вилоят бўлими раиси Бойжигит Абдуллаевнинг 70 йиллик юбилейи нишонланди.