“Янги таҳрирдаги “Солиқ кодекси ” мазмун-моҳияти”

2020-01-22T10:15:58+00:0022 Yanvar, 2020|Хоразм вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ва вилоят Давлат солиқ бошқармаси ҳамкорлигида солиқ хизмати ходимлари ва журналистлар иштирокида “Янги таҳрирдаги “Солиқ кодекси ” мазмун-моҳияти” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда  вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ҳурмат Абдукаримов ва солиқ идораси мутахассислари журналистларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб беришди.