ПРЕСС-РЕЛИЗ

2020-01-10T11:41:34+00:0010 Yanvar, 2020|Пресс-релизлар|

Бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш, мамлакат келажаги учун фуқаролик масъулияти ҳиссини ошириш борасида кўплаб амалий ишлар қилинмоқда.

Айниқса, билимли, шижоатли ёшларни қўллаб – қувватлаш борасидаги амалга оширилган ишлар таҳсинга лойиқ. Ана шундай ватанпарвар ёшларгина юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўша олади. Шунинг учун ҳам Президентимиз 2019 йил, 27 декабрда Ал – Хоразмий номидаги ихтисослашган мактабда сўзлаган нутқида истеъдодли ёшларни тинглаш, уларга  имконият яратиш ҳақида жон куйдириб гапирдилар. Шунингдек, Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар агентлигини ташкил этиш ҳақида кўрсатма бердилар. Буларнинг барчаси эртамиз эгаларига, яъни  ёшларга бўлган ишонч ва эътиборни кўрсатиб турибди.
Бунга жавобан ёшларимиз ҳам барча соҳаларда ўзларини кўрсатишмоқда. Айниқса спорт ва санъатда ёшларимиз эришаётган ютуқлар, уларнинг юртимиз довруғини дунёга ёяётгани айни ҳақиқат. Шунингдек, ОАВда ҳам кўплаб истеъдодли, ёш журналистлар фаолият юритишмоқда. Уларга йўл-йўриқлар кўрсатиш, рағбатлантириш борасида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошида ташкил этилган Ёш журналистлар  кенгаши ҳам қатор вазифаларни амалга оширмоқда.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ўтказилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги, барқарор ривожланиши ва халқимиз тинчлигини янада ишончли ҳимоясини таъминлаш имконини бермоқда.

Миллий армиямиз жамиятимизнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ҳар йили юртимизда 14 январь—Ватан ҳимоячилари куни умумхалқ байрами сифатида қарши олинади. Шу кунларда ўтказилаётган тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлод қалбида туғилиб ўсган она заминига бўлган муҳаббат ҳиссинини мустаҳкамлайди,  уларни миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга кўмаклашади.

Бугунги таҳликали замонда бебаҳо бойлигимиз бўлган тинч-осойишта, эркин ва обод ҳаётни ҳар томонлама асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш энг асосий вазифамиз бўлиб қолмоқда. Шу мақсадда миллий армиямизни янада такомиллаштириб, уни замонавий техника-технологиялар билан жиҳозлаш ҳамда тактик жиҳатдан юқори даражадаги тайёргарликка эга қўшин турларини яратишга жиддий эътибор қаратилмоқда.  Давлатимиз томонидан миллий армиямиз таркибида хизмат қилиш ҳар бир ўзбек ўғлонининг орзуси бўлишини таъминлаш мақсадида ўтган йиллар мобайнида қатор чора-тадбирлар белгиланди. Бинобарин, давлатимиз раҳбари томонидан ўнга яқин қарор ва фармонлар имзоланди. Бу ўз навбатида Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини янада оширишга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

ОАВда Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш борасида қўлга киритилган ютуқлар, шунингдек, армиядаги ҳарбий хизматнинг нуфузини оширишга қаратилган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялаш масалаларига бағишланган мақолалар, туркум телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар ташкил этилмоқда. Ушбу вазифаларни умумлаштириш мақсадида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошида Ҳарбий-ватанпарварлик кенгаши ҳам қатор вазифаларни амалга оширияпти.

Албатта, ОАВда ушбу мавзуни ёритишда етарли имкониятлар мавжуд. Бироқ, Ўзбекистоннинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, мустақилликни, тинч ва осойишта ҳаётни асраш борасида давлатимиз раҳбари томонидан юритилаётган сиёсат халқимизга тўлақонли етказиб беришда қатор камчиликлар бор. Фақатгина соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар борасида қанчадан қанча таҳлилий материал тайёрлаш мумкин. Бунинг учун журналистлардан фаол фуқаролик позицияси керак. Мавзу юзасидан ёритилаётган материалларнинг 80 фоизидан ортиғи хабар жанрида берилган. Таҳлилий материаллар жуда кам. Ихтисослашув ҳам етишмайди.  Тадбирда  ана шу камчиликлар ва муаммолар мутахасссислар томонидан атрофлича муҳокама этилади.