“Сенат халқ манфаатларини қандай ҳимоя қилмоқда?” танлови ғолиблари тақдирланди

2019-12-13T14:22:36+00:0013 Dekabr, 2019|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида “Сенат халқ манфаатларини қандай ҳимоя қилмоқда?” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Сенати ва Танлов комиссияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар қатнашди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Сенат Раиси ўз кириш сўзида Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқида келтирган фикрларига тўхталиб ўтди. Президентимиз таъбири билан айтганда, сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар ўтган уч йилда жамиятимиз ҳаётида туб бурилиш ясади. Демократик ислоҳотлар натижасида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар мансабдор шахсларни ўз ишини қонуний асосда тўғри ташкил этишга ундамоқда.

Таъкидланганидек, парламент юқори палатаси фаолиятини тезкор ва шаффофлик билан ёритаётган, шунингдек, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, йўл қўйилаётган камчиликлар тўғрисида аҳолига аниқ ахборотларни етказаётганлар ҳам журналист ва блогерлардир. Шу боис, жорий йилнинг август ойида Олий Мажлис Сенати томонидан журналистлар ўртасида “Сенат халқ манфаатларини қандай ҳимоя қилмоқда?” танлови таъсис этилган эди. Мазкур танлов журналист ва блогерлар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олди.

Жумладан, танловда олтита номинация бўйича мамлакатимиз ҳамда чет эл оммавий ахборот воситаларининг 50 нафарга яқин журналистлари ва блогерлар томонидан қарийб 500 та ижодий ишлар тақдим этилди.

Матбуот, телевидение, радио, интернет нашрлари ходимлари (журналист, фотожурналист), шунингдек, блогерлар томонидан  “Сенаторнинг бир куни”, “Сенатнинг халқаро фаолияти”, “Сенатор сўрови натижалари”, “Сенат аралашуви билан ҳал бўлган масалалар”, “Сенат фаолиятидан ёрқин мисоллар” каби мавзуларда репортаж, фоторепортаж, очерк, телеочерк, радиоочерк, таҳлилий мақола, журналистик суриштирув, телекўрсатув, радиоэшиттириш каби турли жанрларда тақдим этилган материалларни ўрганиш ва белгиланган тартибда баҳолаш асосида қуйидаги журналист ва блогерлар танлов номинациялари бўйича ғолиб деб топилди.

Сенат Раиси Танзила Нарбаева танлов ғолибларига Олий Мажлис Сенатининг медали, 1, 2, ва 3-даражали дипломлар ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Йил давомида Олий Мажлис Сенати фаолиятини тезкор, холисона ва кенг ёритиб келаётган “Ўзбекистон 24” телерадиоканали жамоасига миннатдорлик билдирилиб “Энг яхши ҳамкор оммавий ахборот воситаси” номинацияси бўйича тақдирланди.

Ғолиб ва совриндолар рўйхати:

Энг яхши журналистик материал учун мукофот

 (телевидение)

1-ўрин. “УзРепорт” телеканали

2-ўрин. Ғофурова Рухсора – ЎзЭОАВМА Ахборот марказининг “Замон” ахборот-таҳлилий дастури муҳаррири

3-ўрин. Алиқулова Соҳиба – Наманган вилоят телерадиокомпанияси телевидение гуруҳи бош муҳаррир ўринбосари

Энг яхши журналистик материал учун мукофот

 (радио)

1-ўрин. Аллабердиева Сайёра – “Ўзбекистон 24” радиоканали катта муҳаррири

2-ўрин. Яхудаева Гоззал – Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси катта муҳаррири

3-ўрин. Турсунов Зафар – ЎзЭОАВМА Радио-Ахборот маркази бош муҳаррири

Энг яхши журналистик материал учун мукофот

 (матбуот)

1-ўрин. Каримова Мунисхон – “Халқ сўзи” газетаси мухбири

2-ўрин. Алиева Муниса – “Даракчи” газетаси мухбири

3-ўрин. Тожиева Замира – “Биржа” газетаси мухбири

 

Энг яхши журналистик материал учун мукофот

 (интернет нашрлари)

1-ўрин. “kun.uz” интернет нашри

2-ўрин. Абдураимова Норгул – ЎзА веб-сайт ахбороти таҳририяти Қонунчилик, ҳуқуқий тарғибот ва коррупцияга қарши курашиш бўлими мудири

3-ўрин. “qalampir.uz” интернет нашри

Поваров Дмитрий – “Россия сегондя” халқаро ахборот агентлиги (Россия Федерацияси) мухбири

Авезматов Шерали – “Fars news” ахборот агентлиги (Эрон Ислом Республикаси) мухбири

 

Энг яхши журналистик материал учун мукофот

 (фотожурналистика)

1-ўрин. Нурманова Мадина – “daryo.uz” интернет нашри фотомухбири

2-ўрин. Ғаниев Муҳаммаджон – “kun.uz” интернет нашри фотомухбири

3-ўрин. Пайдоев Ҳасан – “xs.uz” интернет нашри фотомухбири

Энг яхши журналистик материал учун мукофот

 (блогерлар)

1-ўрин. Сафаров Нозимжон – “nozimsafari” телеграм канали муаллифи, блогер

2-ўрин. Хидиров Қобил – “davletov.uz” телеграм канали муаллифи, блогер

3-ўрин. Соатова Шаҳноза – “shahnozxon” телеграм канали муаллифи, блогер.

Сўзга чиққанлар таъкидлаб ўтганларидек,  оммавий ахборот воситалари олдида турган масъулиятли вазифаларни бажариш, жамиятимизда қонунийликни қарор топтириш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, парламент ва жамоат назоратини таъминлаш, халқимизни қизиқтираётган турли мавзуларни ёритишда журналист ва блогерлар бундан буён ҳам фаол бўлиши юзасиза ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.