Сизга ҳурмат, сизга эҳтиром

2019-12-13T14:13:24+00:0013 Dekabr, 2019|Сирдарё вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сирдарё вилоят бўлими томонидан оммавий ахборот воситаларида узоқ йиллар меҳнат қилган журналистларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг дам олишлари, саёҳатларга чиқишлари, саломатликларини тиклашлари борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан Уюшма ва  Республика товар-хомашё биржаси ўртасида тузилган “Дўстлар клуби” томонидан ажратилган озиқ-овқат махсулотлари фахрий қаламкашлар — Мавлуда Сиддиқова  ҳамда  Гавҳар Бойқуловага топширилди.

Мавлуда опа 30 йиллик умрини матбуотда ўтказди. Ҳозир нафақада бўлишига қарамай туман ва вилоят нашрлари билан ижодий ҳамкорлик қилиб келмоқда.

—Уюшма ва ҳомийларимизнинг биз фахрийларга бўлган эътиборидан жуда хурсандман, -дейди М. Сиддиқова. -Барча байрамларда камхарж, фахрий журналистларнинг ҳолидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари берилмоқда. Энг аҳамиятлиси, уларнинг узоқ йиллик меҳнатлари эъзозланганидан кўнгиллари кўтариляпти. Пенсияга чиққанимдан сўнг, ҳамкасбларимдан анча узоқлашгандай эдим. Уюшманинг вилоят бўлими икки йилдан бери турли тадбирларга, саёҳатларга таклиф этмоқда. Ана шундай тадбирларда яқин сафдошлар билан кўришяпмиз. Дилдан суҳбатлашаяпмиз. Албатта,  мақола ёзишдан, ёшларга устозлик қилишдан тўхтаганим йўқ. Ёш журналистларга фақат тўғри йўлни танлашларига кўмаклашаяпмиз.

Дилором Исамадиёрова.