Прокуратура очиқлигини таъминлашда ОАВ билан ҳамкорлик муҳим

2019-12-09T07:14:21+00:006 Dekabr, 2019|Сурхондарё вил.|

Термиз шаҳридаги Матбуот уйида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида «Прокуратура органларида очиқликни таъминлаш ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда вилоят прокурорининг ўринбосари Ў.Юсупов ва бошқа мутасаддилар жорий йилнинг 10 ойида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтдилар.

Тадбирда журналистлар томонидан томонидан билдирилган фикрлар ва саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоб берилди.

 Мастура ҲАМРАЕВА

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

 Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси