Тилдаги анаграмма ва омофонлар ҳақида эшитганмисиз?

2019-11-19T10:02:37+00:0019 Noyabr, 2019|Умумий янгиликлар|

Тил ижтимоий ҳодиса сифатида жамият ҳаётининг энг муҳим ва ажралмас бўлаги ҳисобланади. Ҳар бир тилнинг ўзига хос хусусиятлари, бошқа тилларга ўхшаш ва ўхшамас жиҳатлари , боғлиқликлари мавжуд. Зеро, тил гўё бир улкан денгиз бўлса, турли тиллар унинг ирмоқларидир ва улар бир бирига қуйилиб, бир бирини тўлдириб боради. Асосий мулоқот воситаси ҳисобланмиш тил қонунлари барча фанлар билан боғлиқдир, хусусан, математика билан ҳам. Буни биз анаграмма ва амафонлар тимсолида ҳам кўришимиз мумкин.

Амафонда иштирок этувчи барча сўзлар шакли бир хил, маъноси эса ҳар хил бўлади. Масалан, инглиз тилидаги “Buffalo buffalo Buffalo buffalo buffalo buffalo Buffalo buffalo” гап амафон ҳисобланади. Бунда buffalo сўзи қуйидаги уч қийматда иштирок этмоқда:

Сифат: from Buffalo – буффаллолик, Нъю-Йорк штатидаги йирик Buffalo шаҳридан;

От: Buffalo – ёввойи буқа(бизон);

Феъл: to buffalo – қўрқитиш

Мазкур гап қуйидаги маънога эга: “Буффаллолик буқалар қўрқитган (бошқа) буффаллолик буқалар буффаллолик буқаларни қўрқитмоқда” (Buffaloes from Buffalo, NY, whom buffaloes from Buffalo bully, bully buffaloes from Buffalo). Ёки яна бир мисол: Will Will will Willʼs will to Will? Яъни, биринчи Will келажак модал сўзининг савол шакли, иккинчи will васият қилмоқ, учинчи Will иккинчи шахс, тўртинчи will кишининг васиятнома қолдиришга истаги, to Will учинчи шахс. Маъноси: Уил Уилнинг истагини Уилга васият қолдирадими?

Худди шундай мисол рус тилида: Ели ели-ели ели – Арчалар зўрға озиқландилар.

Мен ўзбек тилида ҳам амафонлар изладим ва бунда қуйидагиларни мисол тариқасида келтиришга ҳаракат қилдим:

Олма олма (олма (мева)ни олма);

Номини номига номлади (бир одам маълум бир жойни ўзининг исми, ўзининг номи билан номлади, ёки тил учида номлади маъносида ҳам ишлатиш мумкин);

Келди-кетди келди, кетди (одамлар келди ва кетди).

Бундай мисоллар ўзбек тилида кўп эканлигига ишонаман. Фақат уларни топиш учун чуқур ўйланиш ва изланиш лозим. Тилда шундай қизиқарли ва мураккаб хусусиятларидан яна бири бу анаграммалардир.

Анаграммада сўз таркибидаги ҳарфлар ўзгариши натижасида ўша сўзнинг антоними хосил қилинишига айтилади.

Анаграмма тузиш – табиий тил сўзлари ҳамда гаплари билан комбинаторик машқларнинг қадимий тури бўлиб, унга 2000 йилдан ошди. Шуниси қизиқки, ANAGRAMS сўзининг ҳарфларидан ARS MAGNA – буюк санъат сўзини ташкил қилади. Бу борада қуйидаги мисолларни келтиришимиз мумкин:

Қорамас – оқармас. Бунда “қ” ва “о” ҳарфи, “р” билан эса “а” ҳарфи ўрин алмашди ва бир бирига антоним тушунчалар хосил бўлди. Яна бир мисол: латофатли – талофатли. Биринчи ва учинчи ҳарфлар ўрин алмашябди. Ёки илғасам – илғамас, ва ҳоказо.

Анаграмма ва амафонлар мантиқий математиканинг асосий қисмларидан бири ҳисобланади. Бу кишини мантиқан фикрлашга, мулоҳаза юритишга чорлайди, ақлни чархлайди. Бу эса инсоннинг ақлий фаолиятига катта фойда беради.

Юлдуз Ўрмонова.

 Манба: xs.uz