Индонезияда Ўзбекистонда ўтадиган сайловлар ҳақида мақола чоп этилди

2019-11-13T10:03:29+00:0013 Noyabr, 2019|Умумий янгиликлар|

Индонезия Фанлар институтининг Сиёсий тадқиқотлар маркази “Ўзбекистон Республикасида ўтадиган парламент сайловларини олқишлаган ҳолда: Индонезия ва Ўзбекистон сайловолди формуласининг қисқача қиёси” сарлавҳали мақола чоп этди.

         Қуйида Мулиза Свеинстани муаллифлигидаги ушбу мақола билан танишишингиз мумкин.

Индонезия қонунчилик органларига сайлов босқичлари жорий йил октябр ойида якунига етди. Умумий сайловлар натижалари бўйича турли баҳс-мунозаралар ва оммавий намойишлар ўтганига қарамасдан, барча сайлов босқичлари 1 октябрда, 2019-2024 йиллар учун сайланган депутатлар инаугуратсияси билан якун топди. Сайловлар тугаганидан сўнг, фуқаро сифатидаги бурчимиз сайловларни эмас, сайланган вакилларни назорат қилишдир.

Индонезия янги сиёсий вазиятга тайёрланаётган бир пайтда, Осийодаги демократик мамлакатлардан бири – Ўзбекистон парламент сайловларини ўтказишга ҳозирлик кўрмоқда. Марказий сайлов комиссияси 2019 йил 22 декабрни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга ўтадиган сайлов куни деб белгилади.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат раҳбари сифатида ўз вазифасига киришаркан, мамлакатда муҳим сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга киришди. Қонун устуворлигини таъминлаш ва сайлов қонунчилигини демократик тамойиллар асосида қайта кўриб чиқишга биринчи галдаги вазифа деб қаралди. Муҳим меъёрий-ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилди. Шу боис бўлажак сайловлар Ўзбекистон учун муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистонда 2019 йил 20 сентябрдан парламентга сайловолди кампанияси бошланди. Ушбу кампания очиқ бўлиб, барча фуқароларни демократик жараёнларга жалб қилиш бўйича саъй-ҳаракатлардан бири сифатида талқин қилиши мумкин. Бундан ташқари, янада демократик ҳисобланган янги Сайлов кодекси ҳам мазкур сайловларда қўлланилади.

Янги тизимларга асосланган ҳолда, бешта сиёсий партия – Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, «Адолат» социал-демократик партияси, «Миллий тикланиш» демократик партияси, Халқ демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партиялари ўз номзодларини таклиф этади. Сиёсий партиялар Қонунчилик палатасига сайловларда барча округлардан 150 номзодни таклиф этиш ҳуқуқига эга. Илгари улар 135 нафар номзодни илгари сурган.

Жанубий Осиё, айниқса, собиқ Совет Иттифоқ мамлакатлари сайловлари ҳақидаги ахборотлар индонезияликлар учун бироз ғалати туюлади. Ушбу мақола Инлонезия ва Ўзбекистон сайлов тизимини таққослаш учун хизмат қилади. Айрим жиҳатларини сайлов тизимини ишлаб чиқишда ҳисобга олса бўлади. Мамлакат сайлов тизимига жорий қилинишига таъсир қилувчи олтита жиҳат мавжуд. Ушбу жиҳатлар икки тоифага бўлинади. Биринчиси – тўртта банддан иборат асосий элементлар: округ катталиги, номзод, овоз бериш ва сайловлар формуласи. Қолган ёрдамчи элементлар сайлов ва сайловлар вақтини ўз ичига олади.

Сайлов тизимидаги фарқлар

Индонезия ва Ўзбекистон сайлов тизимидаги фарқларга келадиган бўлсак, сайлов тизимини танлаш – сайловлар формуласи улар ўртасидаги асосий фарқ ҳисобланади. Индонезия пропорционал сайлов тизимидан фойдаланади. У ҳозирги кунда бир вақтда бўладиган сайловлар шароитида ёпиқ рўйхатга эга пропорционал тизимдан очиқ рўйхатли пропорционал тизимга ўтди. Бундан фарқли Ўзбекистон мажоритар сон тизимига киритилган қўшалоқ раунд тизимидан фойдаланади. Пропорционал тизимда ўринлар улуши ҳар бир партия овозлари улушига тақсимланади. Одатда бу тизим катта партия учун унча маъқул эмас. Бошқа томондан эса, мажоритар тизим энг кўп овоз тўплаган партиянинг ўринларини тақсимлайди. Бошқача айтганда, мазкур тизим йирик партияларга қулай, уларнинг сайловларда осон ғалаба қозонишига имкон яратади.

Ўзбекистон сайлов қонунчилигига кўра партия кўп сонли овоз тўпласа, у автоматик равишда ўринга эга бўлади ва сайловларда ғалаба қозонади, дегани эмас. Концептуал равишда иккита турдан иборат тизимда шундай бир шарт борки, унга кўра агар биринчи турда бирон бир номзод ёки партия керакли овоз тўпламаса, кўпинча такрорий сайловлар ўтказилади. Ушбу шарт Ўзбекистонда ҳам қўлланилади. Иккинчи турда кўпчилик таомили мутлақ кўпчилик ҳисобланмайди. Мутлақ кўпчилик овоз мавжуд ёки йўқлигидан қатъи назар, энг кўп овоз олган номзод сайланади. Бу тизим Индонезияга таниш, чунки биз Президент сайловлари ва Жакарта губернаторлик органларига бўладиган сайловларда ҳам бу тизимдан фойдаланамиз ва ушбу тизим бутун дунйода қўлланилади.

Муроса

Ҳар икки мамлакатда қўлланиладиган ҳар хил тизимларга келсак, ҳар бир тизимнинг ижобий ва салбий таъсирини аниқлаш қизиқ бўлса керак. Маълумки, партияда пропорционал жой тақдим этишдан ташқари уларнинг улушига қараб этник, ирқий ва жинсий тегишлилиги цингари овоз беришнинг пиар-рўйхатида озчиликлар гуруҳи иштирок этиши мумкин бўлади.

Бу партиялар сайловчиларнинг манфаатларини ифодалайдиган номзодларнинг баланслашган рўйхатини тузиши кераклиги билан боғлиқ.

Камчилик гуруҳларини жойлаштиришдан ташқари, пропорционал сайлов тизими, шунингдек, аёллар вакиллигини таъминловчи энг дўстона сайлов тизими ҳам ҳисобланади. 1980 йилларда қатор тадқиқотлар олиб борилган. Уларда аёллар нафақат ривожланаётган демократик мамлакатлар, балки ривожланган демократик мамлакатларда ҳам кўпчилик тизими билан таққослаганда, ушбу тизимда сайланиш тенденциясига эгалиги тўғрисида хулоса қилинган. Пропорционал тизимни жорий этиш округда қонунчи сифатида кенгаш ўтказадиган айрим партиялар бўлади, деганидир. Чунки пропорционал тизим бир неча округлардан ташкил топган сайлов тизими ҳисобланади. Бу орада бир мандатли округли тизимда округда сайланадиган фақат битта номзод ёки сиёсий партия бўлади. Албатта, охирги механизм аёлларнинг сайланиш имкониятларини чеклайди.

Гарчи пропорционал сайлов тизими мамлакатдаги барча томонларнинг манфаатларини деярли ҳисобга олса-да, унинг салбий таъсири ҳам бор. Айниқса, очиқ рўйхатли пропорционал тизимда пул сиёсати намоён бўлиши мумкин. Хусусан, 2019 йилда бўладиган сайловлар механизми туфайли пропорционал сайлов тизими рўйхатини очиқ рўйхатлар ҳамда қонунчилик ва Президентлик сайловларига бир вақтда бўладиган сайловлар билан комбинация қилиш сайловчиларга кенг танлаш имкониятини тақдим этди. Ушбу механизм Президентлик сайловларига эътибор марказида бўлиш имконини берди. Шу тариқа, Индонезияда 160 нафардан ортиқ номзодли Халқ вакиллари кенгаши палатасига бўладиган сайловларда ҳамда яна юзлаб номзодли Ҳудудий палата вакиллари ва Худудий вакиллик кенгашига бўладиган сайловларда сайловчилар номзодларни кузатиши, улар муҳокама қилаётган муаммолар ҳақида хабардор бўлиши қийин бўлган.

Пропорционал тизим умуман олганда овозни жойга айлантиришда ўзига хос мураккабликларга эга. Буни аниқлайдиган кўплаб формулалар бор. Ҳар бир формула сиёсий вазиятлар учун ўз оқибатларига эга. Шундай бўлса-да, энг яхши вариантни белгилаш учун мамлакат қўйган мақсадга эришишга ёрдам берадиган мукаммал сайлов формуласини яратиш учун улкан сиёсий саъй-ҳаркатларни амалга ошириш керак бўлади. Айтиб ўтилган мақсад Индонезияда қўлланилаётган президент ҳокимияти тизимини қўллаб-қувватлаш учун ҳокимиятни пропорционал тақсимланиши бўлиши мумкин.

Бошқа томондан, икки турга эга тизимда, ушбу тизим сайловчиларга ўзининг “энг яхши” деб билган номзодини танлаши учун иккинчи имкониятни тақдим этади. Сайловчилар иккинчи турда ўз овозларини ўзгартириши ҳам мумкин. Ёки улар биринчи турдаги танловларини қолдириши ҳам мумкин. Бундан ташқари, элита нуқтаи назаридан қараганда, улар биринчи турдан сўнг сиёсий вазият ўзгаришига жавоб беришга ҳам улгуради. Бу Индонезиядаги иккинчи сайловлар, масалан, 2004 йилги Президентлик сйловлари ва 2017 йилда Жакартада бўлиб ўтган губернаторлик сайловларида кузатилган сиёсий ҳолатга ўхшаб кетади.

Икки раундли тизим ўзининг афзалликларига қарамай, кўп вақт ва маблағ талаб этади. Ушбу тизим сайлов маъмуриятчилигига катта эътибор қаратади. Унда иккинчи тур сайловлари, биринчисидан сўнг тезроқ ўтказилишини талаб этади. Бу, албатта, сайловларни бошқариш органларига қўшимча вазифа юклайди ҳамда сарфланадиган маблағ ҳажмини оширади.

Унинг яна бир оқибати шуки, сайловчиларга ўз танловини мутаҳкамлаш ёки фикрини ўзгартириш учун иккинчи имконни бериш ўрнига, ушбу тизим кўпинча сайловчилар иштирокининг пасайишига олиб келади. Шу боис, ушбу тизим қўлланиладиган мамлакатларда ҳар бир номзод ёки сиёсий партия иккинчи турда овозларни йўқотиб қўйишдан қутулиш мақсадида биринчи турдаги сайловларда бир-бири билан мусобақалашади ва ғалаба қозонишга ҳаракат қилади.

Юқорида айтиб ўтилган иккита камчиликка қўшимча равишда, шуни ҳам қайд этиш керакки, икки турга эга тизим сайловчилар бўлинишига ҳам олиб келиши мумкин. Айниқса, иккинчи турда сайловлар иштирокчилар овозлар кўплиги бўйича икки нафар номзод ёки партия бўлса. Агар шундай бўлса, иккита имконият бўлади. Биринчиси – овознинг иккинчи турда ютқазган номзод ёки партия тарафдорларидан номзод ёки партияга миграцияси. Иккинчи имконият шундан иборатки, иккинчи турда сиёсий эскалатсия анча ўткир бўлиши мумкин. Чунки сайловларда бошқа рақиблар бўлмайди.

Ва ниҳоят, икки раундли тизим кўпчилик/камчилик тизимларининг бошқа типлари цингари ўз нуқсонларига ҳам эга: бир мандатли сайловлар. Мазкур тизим мамлакатда партия тизимини ажратиб юбориши мумкинлиги қўшимча имкониятлар бўлиши мумкин.

Бундан олинган хулосалар

Бунда ҳар икки мамлакат сайлов тизими учун ҳам фойдали бўлган жиҳатлар бор. Мукаммал сайлов ўтказиш шаклини излаётган Индонезия учун Ўзбекистонда амалга оширилган икки босқичли сайлов тизими билан таққослаганда, очиқ рўйхатли тизим анча муносиброқ ҳисобланади. Индонезия қонунчилик тизимида кўп миқдорлилик тизимидан фойдаланадими? Жамиятнинг қутбланиши ва сиёсий партияларнинг бўлиниши цингари айрим камчиликлар Индонезия учун ошкора бўлиб бормоқда. Бундан ташқари, бўлажак сайлов тизимини ишлаб чиқишда мазкур тизим ҳисобга олинмаслиги лозим бўлган яна бир сабаб шуки, ушбу тизим шакллантирадиган сайловларнинг пропорционал бўлмаган натижаларидадир. Бундай диспропорционаллик, табиийки, Индонезиядаги плюрализмга мос келмайди. Ушбу тизимни Индонезияга татбиқ этиш учун тавсия этилмайдиган кейинги сабаб шуки, бу ҳозирги кунда ўрта спектрга яқинлашаётган сиёсий партиялар томонидан овозларга эга бўлишдир.

Кўпчилик овоз тамойилида энг кўп овозга эга иккинчи турга ўтувчи ёки ютқазган ва ютган партиялар ўртасидаги овозларда унчалик кўп фарқ бўлиши мумкин эмас. Шу боис, Индонезия учун сайлов тизимини кўпчилик/камчилик тизимига ўзгартириш ўрнига пропорционал тизимни охиригача ишлаб чиқиш ёки аралаш тизимни баҳолашга ҳаракат қилиш тўғри усул бўлган бўларди.

Ўзбекистон учун, нисбатан янги демократик мамлакат сифатида ушбу тизимда сайловларни эҳтиёткорлик билан ўтказиш алоҳида эътиборни талаб этади. Ҳукумат Марказий сайлов комиссияси ва бошқа барча боғлиқ томонлар ушбу тизимнинг сайловчиларнинг қутбланиши ва партия тизимининг фрагментлашиши каби салбий оқибатларини керакли тарзда уддалай олмаса, сайлов механизмининг ўзи Ўзбекистоннинг сиёсий тараққиётига катта зарар етказиши мумкин. Шу боис, уюшма элита манфаатлари туфайли ижтимоий қутбланиш ва фрагментатсия қурбонига айланиб қолмаслиги учун сайловчиларни сиёсий жиҳатдан ёритиб бориш маҳаллий ҳокимиятлар томонидан олиб борилиши лозим.

 Манба: “Дунё” АА