Адлия бошқармаси журналистларга ҳисоб берди

2019-11-01T10:25:32+00:001 Noyabr, 2019|Наманган вил.|

Наманган вилоят Адлия бошқармаси Уюшманинг вилоят бўлими билан ҳамкорликда оммавий ахборот  воситалари вакиллари учун  бошқарма томонидан жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

Йиғилишида вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари  Анваржон Турсунов иштирок этиб,  қилинган ишлар бўйича журналистларга ҳисобот берди.  Унга кўра вилоятда  1 октябрь ҳолатида  юридик хизмат соҳасида 206 та, норма ижодкорлиги соҳасида 727 та қонунбузилишлар аниқланган. Йўл қўйилган камчиликлар ва нотўғри қабул қилинган қарорлар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига бартараф этиш юзасидан 35 та тақдимнома, 66 та огоҳнома, 17 та маъмурий таклифлар киритилиб, 23 нафар масъулларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Анжуманда журналистлар бошқарма фаолиятига оид саволларга батафсил жавоб олдилар.

Шунингдек, тадбирда оммавий ахборот воситалари ва бошқарма ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

 

Саида ИСМОИЛОВА,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

вилоят бўлими мутахассиси.