Журналистика соҳасида Бош Миллий мукофот
Халқаро пресс-клуб | Раҳбар: Шерзод Қудратхўжаев. | Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлида республикамизда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий соҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар доирасида мамлакат ва жамият ҳаётидаги долзарб воқеалар муҳокамаларига бағишланган сессиялари учун. |
“O‘zbekiston” 24” телерадиоканали жамоаси. | Директор: Мадамин Сафаров. | Ўзбекистон Республикасининг ички ва ташқи сиёсати, жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни, мамлакатда Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” мақсад-вазифалари ижроси доирасида олиб борилаётган кенг қамровли саъй-ҳаракатларни тезкор ва таҳлилий ёритиб келаётгани учун. |
Асосий номинациялар
Энг яхши журналистик материал учун (телевидение):
1-ўрин – “Менинг юртим” телеканалининг “Марказий студия” ахборот-таҳлилий кўрсатуви.
|
Муаллиф ва бошловчилар: С.Баҳодиров, А.Пўлатов.
|
Мамлакатда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, халқимизнинг давлат ҳокимиятига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш борасидаги ишлар тезкор ва таҳлилий ёритилган кўрсатувлари учун. |
2-ўрин – “ O‘zbekiston” телеканалининг “Муносабат” кўрсатуви.
|
Муаллифлар: Қ.Аъзамов, Нурали Орипов.
|
Халқимизнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий фаоллигини ошириш, фуқаролик позициясини ривожлантиришга қаратилган кўрсатувлар учун.
|
3-ўрин – Қорақалпоғистон
телерадиокомпанияси “Хабарлар” информацион дастури ижодий жамоаси.
|
Гуруҳ раҳбари:
Венера Сариева.
|
Қорақалпоғистон Республикаси ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар мақсад-вазифалари ва самаралари, юз бераётган воқеа-ҳодисалардан ахолининг хабардорлигини оширишга қаратилган ахборот дастурлари учун.
|
Энг яхши журналистик материал учун (радио):
1-ўрин – Камолова Наргиза. | “Yoshlar» телерадиоканали бош муҳаррири. | Ёшларга қаратилган давлат сиёсати моҳияти кенг ёритилган, ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган эшиттиришлари учун. |
2-ўрин – Игамбердиев Аваз Маҳмуджон ўғли. | “Рухсор ҒМ” радиоси бош муҳаррири. | Республикада ҳаётга тадбиқ этилаётган ижтимоий-иқтисодий давлат дастурларининг амалий ифодаси, аҳоли фаровонлигида тутган ўрни ҳақидаги туркум материаллари учун. |
3-ўрин – Ўктамова Феруза. | Навоий вилоят телерадио-компанияси 1-тоифали муҳаррири.
|
Юртимизда кечаётган янгиланишлар жараёнида аҳоли фаоллигини ошириш, томорқа маданиятини юксалтириш орқали халқ фаровонлигини таъминлашга оид туркум эшиттиришлари учун.
|
Энг яхши журналистик материал учун (матбуот),
2 та биринчи ўрин (1-ўринга бериладиган мукофот иккига бўлинади):
1-ўрин – Мелибоев Аҳмаджон. | “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири.
|
Маънавий-маърифий соҳадаги улкан ўзгаришлар ва мавжуд муаммолар таҳлилига бағишланган публицистик мақолалари, замонамиз қаҳрамонлари образини яратишдаги фаол иштироки учун.
|
1-ўрин – “Ишонч” ва “Ишонч- доверия” газеталари таҳри-рияти. | Бош муҳаррир: Ҳ.Эрматов. | Ўзбекистон касаба уюшмаларининг мамлакат ҳаётидаги ўрни, ташкилотнинг аҳоли билан мулоқотлари, уларнинг муаммолари ечимини топиш, ишчи ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган фаолияти кенг ва таҳлилий ёритилган материаллари учун. |
2-ўрин – .”Китоб дунёси” газетаси таҳририяти. | Бош муҳаррир: Х.Рустамова. | Даврнинг ижтимоий, маънавий-маърифий масалалари, китобхонлик маданияти, мамлакат маданий ҳаётини таҳлилий ёритишга бағишланган туркум материаллари учун. |
3-ўрин – Мороз Юлиана. | “Правда востока” газетаси мухбири. | Мамлакатдаги янгиланишлар жараёни таҳлилий ёритилган материаллари учун. |
Энг яхши журналистик материал учун (интернет-журналистика)
1-ўрин – Султонова Барно. | “Хabar.uz” сайти шарҳловчиси. | Ижтимоий-маънавий мавзулардаги материаллари учун |
2-ўрин – Бегниязова Кумар. | Kar24.uz интернет нашри мухбири.
|
Долзарб мавзудаги танқидий-таҳлилий материаллари учун.
|
3-ўрин – Шоева Сайёра. | ЎзА етакчи муҳаррири.
|
UzА.uz интернет сайтида мамлакат ҳаётининг турли соҳаларидаги ислоҳотлар тезкор ва таҳлилий ёритилган материаллари учун.
|
Рағбатлантирувчи мукофотлар учун номинациялар
Инсон ҳуқуқлари мавзуидаги энг яхши материал учун:
Санжар Эшмуродов. |
“Маҳалла” газетаси мухбири. |
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид кенг кўламли ислоҳотлар самаралари ҳамда соҳага оид муаммолар танқидий таҳлил эилган мақолалари учун.
|
“Чет эллик журналистнингЎзбекистон ҳақидаги
энг яхши материали учун” номинацияси;
Жереми Хед. | Журналист ва телебошловчи (Буюк Британия). | Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига бағишланган материаллари учун. |
“Энг яхши фоторепортаж учун” номинацияси:
Ҳаким Йўлдошев. | “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари фотомухбири. | Ижтимоий-иқтисодий соҳадаги долзарб воқеалар таҳлилий ёритилган фотоматериаллари учун.
|
“Энг яхши матбуот хизмати” номинацияси:
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. | Матбуот хизмати раҳбари – Фурқат Санаев. | Вазирлик фаолияти ошкоралигини таъминлаш, матбуот анжуманлари самарадорлигини ошириш борасидаги ташкилотчилик фаолияти учун. |
Олтин қалам» XIV – Миллий мукофоти учун халқаро танлов доирасида миллий ҳамкорлар таъсис этган номинациялар бўйича
Ўзбекистон Мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш Жамоат фонди:
1.«Ҳудудий янгиликларга оид босма ва интернет нашрларидаги туркум материаллари учун» — Юсупов Фурқат (марҳум), Қорақалпоғистон Ёшлар иттифоқида матбуот котиби бўлиб ишлаган.
2.«Ижтимоий тармоқларда мамлакатимизнинг ижобий имиджини оширишга қаратилган материаллари учун» — Жумабоев Дилмурод, “Наманганская правда” газетаси бош муҳаррири, Осиё Журналистлар ассоциациясининг Ўзбекистондаги вакили.
3.«Коррупцияга қарши кураш борасидаги ислоҳотлари таҳлилий ёритилган материаллари учун» — “Жамият” газетаси таҳририяти.
4.«Давлатимиз томонидан эҳтиёжманд оилалар учун амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисидаги таҳлилий материаллари учун» — Гулнора Хожимуродова, “Ватанпарвар” газетаси бўлим бошлиғи.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари
Федерацияси кенгаши:
- «Меҳнат муносабатлари ёритилган энг яхши материал учун» — Хайриддинмурод Абулфаизов, «Маърифат» газетаси бош муҳаррири ўринбосари.
- «Ижтиомий шериклик мавзусида ёритилган энг яхши материал учун» — Жобир Хўжақулов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бош мутахассиси ( «Ҳуррият» газетасида чоп этилган материлалари учун).
«Олтин қалам» XIV – Миллий мукофоти учун халқаро танлов доирасидаги халқаро ташкилотлар номинациялари
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси:
1.«Журналистнинг ахборот олиш имкониятлари масалалари чуқур таҳлил этилган материали учун» — Исламов Рамиль, “Правда Востока” газетаси бўлим мудири.
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси:
- «Ўзбекистоннинг ташқи савдо сиёсати ривожи тўғрисидаги энг яхши материал учун» — Алишер Умирдинов, “gazeta.uz” сайти мухбири.
- «Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик ёритилган энг яхши фото ёки видеоҳисобот (блог, видео-фильм ёки бошқа визуал маҳсулот учун)» — Дилафруз Қулматова,« UzReport TV» телеканали шеф-муҳаррири.
Европада Хавфсизлик ва хамкорлик ташкилотининг
Ўзбекистондаги координатори офиси:
- «Терроризмга қарши курашда ОАВнинг роли»—Беруний Олимов, журналист.
- «ОАВнинг суд ҳокимияти билан ўзаро алоқалари масалалари» ( фейкка қарши кураш, журналистларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий тармоқларда ахборот хавфсизлиги) — Садоқат Аллабергенова,”Даракчи” газетаси масъул котиби.
Америка Қўшма Штатлари элчихонаси
«Иқтисодиётни ривожлантиришда Америка — Ўзбекистон муносабатлари ёритилган энг яхши материал учун” — Ойдин Саъдуллаева, “Гужум.уз” сайти мухбири.
Россия Федерацияси элчихонаси:
1.Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ривожига бағишланган энг яхши материал учун — Владимир Березовский , «vesti.uz» интернет нашри бош муҳаррири.
- «Россиянинг Ўзбекистон билан маданий-гуманитар ҳамкорлиги тўғрисидаги энг яхши материал учун» — Юрий Корсунский, «review.uz» интернет нашри муҳаррири.
3.«Россия ва Ўзбекистоннинг савдо-инвестиция ҳамкорлиги тўғрисидаги энг яхши материал учун» — Андрей Тешаев, «Podrobno.uz» интернет нашри бош муҳаррири.
Туркия Республикаси элчихонаси:
- «Ўзбекистон ва Туркия ўртасида инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш масалаларига бағишланган энг яхши материал учун» — Элина Сакаева, «gazeta.uz» сайти мухбири.
- «Ўзбекистон ва Туркия ўртасида туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган энг яхши материал учун” — Садоқат Дадаева, ЎзМТРК “MahallaTV” канали мухбири.
- «Туркия ва турк маданияти ҳақидаги энг яхши материал учун» – Ҳотам Мамадалиев ЎзАнинг Наманган вилояти бўйича мухбири.
- «Туркия ташқи сиёсати ҳақидаги энг яхши материал учун» — Суннатулла Абдуллаев «qalampir.uz» сайти мухбири.
Хитой Халқ Республикаси элчихонаси:
- «Бир макон – бир йўл» лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик» мавзуига бағишланган энг яхши материал учун — Маруса Хосилова, «Инсон ва қонун» газетасининг Навоий вилояти бўйича мухбири.
- «Хитой тўғрисидаги энг яхши материал учун» — Ҳамроева Мастура, ЎзЖИУ Сурхондарё бўлими мутахассиси.
Project HOPE (АҚШ) ЮСАИД
- «Босма ва интернет ОАВда сил касаллигига қарши кураш ҳақидаги энг яхши материал учун» — Шоҳиста Бозорова, «Қашкадарё» газетаси мухбири.
- “Сил касаллигига қарши кураш мавзуига бағишланган энг яхши телерадио материал учун” — Фароғат Барноева, Навоий вилоят телерадиокомпанияси катта муҳаррири.
- “Сил касалига мубтало бўлган одамларни камситишга қарши кураш (ёки сил касалига мубтало бўлганларга нисбатан бағрикенгликни шакллантириш) мавзуидаги материал учун” — Шуҳратжон Хуррамов, «Франс-пресс» (AFP) ахборот агентлиги мухбири.
“Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти (Словения):
1.«ОАВда коррупцияга қарши кураш масалалари энг яхши ёритилган материал учун”—
Садоқат Аллабергенова, “Даракчи” газетаси масъул котиби.
DVV International (Германия)
«Аҳолининг заиф қаламларини ижтимоий ва психологик қўллаб-қувватлашда фуқаролик жамияти ва ОАВнинг роли тўғрисидаги материали учун” — Анора Содиқова, ЎзА мухбири.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ва «Росатом» давлат корпорацияси:
«Ўзбекистоннинг атом энергетикаси мавзуи ёритилган энг яхши материал учун» —
Жангиров Максад , “Новости Узбекистана” газетаси махсус мухбири;
Лола Рахманбаева — “kun.uz” веб сайти мухбири;
Жаҳонгир Абдурахманов —Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати ходими.
МОМЕМ (РЭЦЦА) – Европа Иттифоқининг
молиявий ёрдамида:
«Сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг муҳимлигидан
аҳолининг хабардорлигини ошириш, сув муаммолари ва уларнинг
ечимлари ёритилган энг яхши материал учун».
- “Энг ахборотга бой видеорепортаж” — Шоҳжахон Каримов, “Дунё бўйлаб” телеканали муҳаррири.
- «Энг яхши фоторепортаж» — Максад Жангиров, “Новости Узбекистана” газетаси махсус мухбири.
- «Энг ахборотга бой матнли мақола (босма ёки интернет ОАВ)— Наталия Шулепина, экожурналист.