Мулоқотлар фойдадан холи бўлмайди

2019-06-24T08:38:20+00:0020 May, 2019|Хоразм вил.|

Туман нашрлари аҳволи қандай? Уларни бугун қайси масалалар ташвишга солмоқда? Газеталарнинг  муштарийлар билан янада яқинлашуви учун қандай  йўл тутиш  керак? Сўнгги пайтларда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Хоразм вилоят бўлими ходимлари мана шу саволларга жавоб излаб, вилоятдаги туман газеталари таҳририятлари билан мунтазам равишда билан учрашувлар ўтказиб келмоқда. Жумладан,  мана шундай  учрашувлардан бири  яқинда “Ҳазораспнома” туман  газетаси таҳририятида бўлиб ўтди. Айтиш керакки, газета Хоразм воҳасидаги етакчи нашрларидан бири, унинг электрон версияси ҳам кўп сонли муштарийлар ҳукмига ҳавола этилмоқда.

Бўлиб ўтган учрашувда таҳририятнинг ютуқлари билан  мавжуд муаммолар, камчиликларга алоҳида эътибор қаратилди. Айни вақтда газета саҳифаларида чоп этилаётган материаллар, жамиятдаги ислоҳотлар жараёнида матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари олдида турган муҳим вазифалар, таҳририят билан жамоатчилик алоқаларини янада яхшилаш бўйича таклифлар айтилди.

Жойларда ўтказилаётган бундай тадбирлар газета тарғиботи ва унинг обуначилари сони ортишига ҳам ижобий таъсир этиши шубҳасиз. “Хонқа ҳаёти” газетаси таҳририяти жамоаси билан ўтказилган тадбир ҳам самимий руҳда ўтди. Учрашувда турли соҳа вакиллари қатнашиб, газета саҳифаларида чоп қилинаётган материаллар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Ойда 2 марта нашр қилинаётган ушбу газетани даврийлигини ошириш зарурлиги қайд этилди, бу газета ададига ҳам боғлиқлигини айтиб ўтишди. Йилнинг иккинчи ярмида обуначилар сони ортиши кутилаётгани газетани ҳафтада бир марта чоп эитилиши маълум қилинди.

Газетхонларни қизиқтирган саволларга ижодий уюшма вилоят бўлими раиси Ў.Матқурбанов, “Хонқа ҳаёти” газетаси бош муҳаррири Муҳаббат Сафаева жавоб беришди.

Шуҳрат Курьязов,

 Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Хоразм вилояти бўлими мутахассиси.

Шарҳ қолдириш