Мамлакатимиз делегацияси ОАВ эркинлиги бўйича Глобал конференцияда иштирок этади

2019-08-12T11:49:27+00:0010 Iyul, 2019|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 9-12 июль кунлари амалий ташриф билан Буюк Британияда бўлади ва Лондон шаҳрида ОАВ эркинлиги бўйича Глобал конференцияда иштирок этади.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, ташриф дастури доирасида мамлакатимиз делегациясининг Буюк Британия расмий шахслари билан икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиши ҳам режалаштирилмоқда.