Кўнгил ва табиат уйғунлиги

2019-08-12T12:03:10+00:009 Fevral, 2019|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги Ижтимоий-иқтисодий ва экология масалалари кенгашининг бу галги йиғилиши улуғ шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий ижодида инсонпарварлик, кўнгил ва табиат уйғунлиги, одамийлик ғояларининг ўрни ва аҳамиятига бағишланди.
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Рашид Зоҳидов ва бошқалар чиқиш қилган йиғилишда кенгаш фаолиятини янада жонлантириш билан боғлиқ масалалар, шунингдек, Навоий ижодида кўнгил ва табиат уйғунлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Йиғилишда журналистлар томонидан берилган саволларга Уюшма қошидаги Ижтимоий-иқтисодий ва экология масалалари кенгаши раси Қулмон Очилов, филология фанлари доктори, профессор Рашид Зоҳидов атрофлича жавоб берди.