Коррупцияни олдини олишда журналистлар ўрни муҳим

2019-11-29T12:50:43+00:0029 Noyabr, 2019|Сурхондарё вил.|

Термиз шаҳридаги “Меридиан” мехмонхонасида Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ҳамкорлигида “Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш” мавзусида тренинг ташкил этилди.

Уни Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренерлари  Қобил Хидиров  ва   Нозима Тошпўлатова олиб борди.

Тренингда Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган амалий чора-тадбирлар,  оммавий ахборот воситаларида коррупция ҳолатлари ёритилган материаллар таҳлили, ютуқ ва камчиликлари, коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назоратининг аҳамияти, коррупцияга қарши курашиш борасида янги медиа технологиялар халқаро тажриба, коррупцияга қарши курашиш журналист суриштирувининг аҳамияти, дата-журналистика бўйича тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, халқаро ва маҳаллий матбуотда, веб-сайтларда эълон қилинган материаллар таҳлил қилинди.

 

Мастура ҲАМРОЕВА,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий

уюшмаси вилоят бўлими мутахассиси