Комил Алламжонов сўз эркинлиги бўйича баёнот берди

2019-05-15T13:26:58+00:0015 May, 2019|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги  Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида баёнот билан чиқиш қилди .

«Барча оммавий ахборот воситаларига!

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юртимизда сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотлар давом этмоқда.

Ўзбекистон — ҳаққоний, холис, халқаро журналистик этика асосида иш олиб борадиган ҳар қандай хорижий оммавий ахборот воситаларига ишлаш учун зарур шароит яратиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

Ишлаш принципидан, улар илгари сураётган масалалар бизнинг қарашларимизни акс эттириши ёки зид эканидан қатъи назар, бетараф ва адолатли журналистика учун эркин майдон яратишга тайёрмиз», — дейилади баёнот матнида.

Шарҳ қолдириш