Кексаларга эътибор

2019-08-12T11:49:30+00:003 Iyul, 2019|Хоразм вил.|

Илгари Хоразм вилоят телевидениясида фаолият кўрсатган ва ҳозирда кексалик гаштини сураётган режессиёр Руслан Яқубов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист 85 ёшли Оллоберган Пўлатов касби ортидан элда обрў топган ижодкорлардан. Улар ҳозир ҳам маҳалла куйда, жамоат тадбирларида фаол. Куни кеча Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси Хоразм вилоят бўлими вакиллари уларнинг хонадонларида бўлиб, ҳолидан хабар олдилар ва байрам совғалари топширдилар Кекса ижодкорлар Уюшма ва ҳомийлар томонидан кўрсатилган эътибор учун миннатдорлик билдирдилар.

—“Хонқа ҳаёти” газетасида узоқ йиллар меҳнат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини суриб яшаяпман, — дейди, О. Пўлатов. — Газетачиликнинг қийинчиликларини ва ширин дамларини бошимдан ўтказдим. Ҳар доим тўғри ва холис сўзни айтишга, ёзишга ҳаракат қилдим. Шогирдларимга ҳам ёлғон ва нохолис фикрларга тўла мақолалар ёзмасликни таъкидлайман. Журналистга ёзган мақолалари орқали муштарийлар, халқ баҳо беради. Мақолада кўтарилган муомманинг ечимига йўл топа олсанг журналистга ундан катта муваффақият йўқ. Бизнинг вазифамиз халқ ва давлат ташкилотлари ўртасида кўприк бўлиш. Бу кўприкдан икки томон бирдек фойдаланиши керак. Бир томонга оғмаслик даркор. Халқнинг ҳам муаммонинг ечимига тааллуқли ташкилотнинг ҳам фикрига қулоқ солиш керак. Шошма-шошарлик қилиб, подадан олдин чанг чиқариш бизнинг ишимизга тўғри келмайди. Бу менинг бугунги журналистларга маслаҳатим.

 

Шуҳрат ҚУРЁЗОВ