КЕКСА ИЖОДКОРЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

2019-08-12T11:47:53+00:0012 Avgust, 2019|Навоий вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ташаббуси билан уюшманинг Навоий вилоят бўлими томонидан турли милий байрамлар арфасида таҳририятларда узоқ вақт давомида фаолият юритиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрий ижодкорлар ҳолидан хабар олинмоқда.

Худди шундай тадбирлардан бири Қурбон Ҳайити муносабати билан Хатирчи туманида ўтказилди. “Хатирчи ҳаёти” газетаси таҳририяти жамоаси иштирокида бўлиб ўтган учрашувлар давомида 20 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида туман таҳририятида мухбирлик фаолиятини олиб борган  Матлуба ая Сайдахмедова ҳамда Зумрад ая Ҳасановалар ҳолидан хабар олинди. Фахрийларга китоблар жамланмаси ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совға-саломлар топширилди.

Қайд этиш жоиз, 2018 йил ҳамда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг моддий кўмаги, қолаверса вилоят таҳририятларининг ташаббуси ва бошқа ҳомийлик маблағлари эвазига навоийлик 30 нафарга яқин нафақадаги фахрий ижодкорлар қўллаб-қувватланди.

 

Озод  МУСТАФОЕВ,

Уюшманинг вилоят бўлими мутахассиси.