«Илҳом» фонди ижодкорларни илҳомлантирмоқда

2019-01-31T13:46:16+00:0031 Yanvar, 2019|Умумий янгиликлар|

Миллий матбуот марказида «Илҳом» жамоат фонди томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлар ва галдаги – 2019 йил мобайнида бажарилиши кўзда тутилаётган вазифаларни белгиллаб олишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Журналистлар саволларига жавоб берган фонд ижрочи директори Жамшид Ризаевнинг айтишича, «Олтин қалам», «Йилнинг энг фаол журналисти», “Энг улуғ, энг азиз” республика танловлари, мусиқа ва санъат соҳасидаги фестиваль, «Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши”, “Йилнинг энг яхши рассоми”, “Йилнинг энг яхши рангтасвир ижодкори» каби танловлар ва турли ижодий тадбирлар ҳамда хотира кечаларини ўтказишга жами 1,4 миллиард сўм йўналтирилган.
Шу билан бирга, ижодий уюшмалар аъзолари ва соҳаларни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган фаоллар ва эҳтиёжманд фахрийларга моддий ёрдам кўрсатиш ишларига 100 миллион сўм сарфланган. Жорий йилда ҳам бу борадаги ишлар давом эттирилади.
Матбуот анжуманида маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари вакиллари “Илҳом” жамоат фонд кўмагида 2019 йилда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар бўйича ўз таклифларини билдирдилар.

Жобир Хўжақулов,
Журналистлар уюшмаси етакчи мутахассиси

Шарҳ қолдириш