Хотин-қизлар мурожаати ОАВ нигоҳида

2019-02-04T11:55:38+00:004 Fevral, 2019|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги Журналист аёллар кенгашининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Гулнора Маруфова, қўмитанинг фуқаролар мурожаати билан ишлаш бўлими бошлиғи Озода Исломова ҳам иштирок этди.
Тадбирда асосий эътибор кенгаш ишини янада такомиллаштириш, хотин-қизлар қўмитасига бўлаётган мурожаатлар ва уларнинг ечимига қаратилди.
Таъкидланганидек, 2018 йили қўмита ишонч телефонларига 12 мингдан зиёд мурожаат келиб тушган. Қўмита ва ҳудудлардаги марказларга бўлаётган мурожаатлар ўз вақтида ўрганилиб аёлларга зарур ёрдам кўрсатилмоқда. Шунингдек, йиғилишда аксарият ҳолларда хотин-қизларимиз ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билмасликлари оқибатида катта муаммоларга дуч келаётгани айтиб ўтилди. Бу борада хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқий саводхонлик маданиятини янада юксалтиришга эътиборни кучайтириш, бунда оммавий ахборот воситалари фаоллигини янада ошириш лозимлиги қайд этилди.

Шарҳ қолдириш