Халқаро пресс-клуб ОАВ ходимларига нисбатан амалга оширилган қўпол ҳаракатларни кескин қоралайди

2019-08-16T10:28:50+00:0016 Avgust, 2019|Умумий янгиликлар|

Халқаро пресс-клуб нодавлат-нотижорат ташкилоти Тошкент шаҳар, Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов томонидан тадбиркорлар ва Kun.uz интернет нашри мухбирларига нисбатан амалга оширилган қўпол ҳаракатларини кескин қоралайди.

Халқаро пресс-клуб Давлатимиз Раҳбари ўзининг шу яқин кунларда қилган қатор нутқларида ижроия ҳокимият мутасаддиларига, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ҳамкорлик қилиш ва очиқ бўлишни таькидлаётган бир вазиятда, жаноб Ваҳобовнинг ушбу ҳаракатини номақбул деб баҳолайди.

Умид қиламизки, ваколатли ташкилотлар Олмазор тумани ҳокими ўринбосарининг ҳаракатларига амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий баҳо бериб, ушбу нохуш ҳодисани эътиборсиз қолдирмайди.

 Манба: ЎзА