Германия: журналистлар ҳимояси, бу эркин сўз ҳимоясидир

2019-11-20T11:23:40+00:0020 Noyabr, 2019|Умумий янгиликлар|

Журналистлар уюшмаси аслида кимларни ҳимоя қилиши ва аъзоликка олиши керак? Уюшмадан журналистларга нима наф ёки уларнинг асл мақсади ўз нима?

 Ана шу саволларга Германиянинг Бавария Журналистлар уюшмаси фаолияти мисолида жавоб топамиз.

Айни дамда Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази раҳбари Гулнора Бобожонова ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбирлари Германия журналистлар уюшмасининг энг йирик Бавария бўлимида ташкилот фаолияти билан яқиндан танишмоқдалар.

БЛОГЕР ҲАМ УЮШМА АЪЗОСИ БЎЛА ОЛАДИМИ?

Бавария журналистлар уюшмасига 70 йил олдин асос солинган. У ҳозиргача ривожланиб, 7 минг аъзога эга. Умумий Германия уюшмаси эса 35 минг нафар журналистларни бирлаштиради. Уюшмага аъзо редакция ва журналистлар унга аъзолик бадалини тўлаб борадилар. Уюшма тамомила ҳукуматдан мустақил бўлиб, у давлат томонидан молиялаштирилмайди.

Уюшма фақатгина журналист мутахассислигига эга журналистларнигина аъзоликка қабул қилади. Журналистнинг айни дамда ОАВда фаолият юритаётгани ҳам эътиборга олинади. Этика меъёрларини бузган журналистлар эса аъзоликдан маҳрум бўладилар.

Аъзоликдан четлатиш масалалари бир неча жамоа томонидан кенг муҳокама қилинади.

Шунингдек, соҳа мутахассислиги картасига эга бўлган журналистлар карта ёрдамда машина ва кўчмас мулк сотиб олишда 15 фоизлик чегирмага эга бўладилар.

УЮШМА МАҚСАДИ..

Журналистлар уюшмасининг асосий мақсади – журналистларни ҳамда сўз эркинлигини ҳимоя қилишдан иборат. Шунингдек, уюшма журналистларни самарали ишлашларига ҳам кўмаклашади.

Хусусан ўтган бир йил давомида уюшма 40 дан ортиқ семинар тренинглар, яъни малака ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этган.

Шу билан бирга, уюшма журналистларнинг маошлари миқдорини ҳам назорат қилади. У маош ололмаётган ва сабабсиз ишдан ҳайдалган журналистларга ёрдам беради.

ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕР ФАРҚИ НИМАДА?

Германия журналистлари матбуот кодексини қасамёддек қабул қиладилар ва унга риоя этадилар. Блогерлар эса матбуот кодексига бўйсунишга мажбур эмаслар. Шу сабабли уларга бўлган муносабат ҳам шунга ярашадир. Яъни одамлар блогерларнинг муносабатини жиддий қабул қилмайди.

Журналист мақомига эга шахснинг саволлари эса мутасадди ташкилотлар томонидан жавобсиз қолдирилиши мумкин эмас. Акс ҳолда, уларга қонун олдида жавоб беришлари мумкин.

Кейинги мақолалар журналист ва ҳукумат ўртасидаги муносабатлар ҳақида бизни кузатиб боринг.

 

Анора СОДИҚОВА, Германия.

Манба: ЎзА