Фазилатли ойда-фазилатли ишлар

2019-05-17T10:56:53+00:0017 May, 2019|Хоразм вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Хоразм вилоят бўлими узоқ йиллар оммавий ахборот воситаларида меҳнат қилган фахрий журналистлар ҳолидан хабар олиб келмоқда.

Жумладан, ҳаётини  вилоят телевидениеси ривожига сарфлаб, қатор шогирдлар етиштирган телеоператор Бахтиёр Бўриевни йўқлаб борилганида, устоз бундай эътибордан жуда хурсандлигини таъкидлади. Шунингдек,  80 ёшни қаршилаган  чинаккам матбуот фахрийси Болтабой Қурбонбоев ҳам уюшма томонидан кўрсатилаётган ёрдамдан миннатдорлигини билдирди.

—Умримнинг шижоатли йилларини журналистика—матбуотга бағишладим, — дейди Болтабой Қурбонбоев. —Бундан ҳечам афсусланмайман. Ёзган мақолаларим муштарийларга маъқул келган бўлса, мен шундан мамнунман. Бугунги  нашрларни кузатиб жамиятдаги муаммоларни борича ёзишаётгани, журналистларга журъат қайтганидан яна газетага қайтгим, ишлагим келади. Ёш касбдошларимга ҳавас қилаяпман. Аммо, жисмоний кучим таҳририятларга бориб ишлашга етмайди. Уйда бўлса-да, у бу қорамаларни қоғозга тушириб турибман. Шогирдларга юбораяпман. Улар ҳам ҳар замонда чоп этаяпти. Бу ҳам кўнглимга оз-моз таскин беради. Йўқлаб келганларинг учун, унутмаганларингиз учун раҳмат!

Шарҳ қолдириш