“ФАРҒОНА ПРЕСС-КЛУБ”: РИШТОНЛИК АНОРА СОЛИЕВАГА ҲОКИМЛИК МУТАСАДДИЛАРИ УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ УЧУН ЕР УЧАСТКАСИ БЕРИШГА ВАЪДА БЕРДИЛАР

2019-08-12T11:48:08+00:0029 Iyul, 2019|Фарғона вил.|

 “Фарғона пресс-клуб”нинг навбатдаги сессияси Риштонда бўлиб ўтди. Унда туман марказидаги кенг кўламли қайта қуриш ишлари, у билан боғлиқ муаммолар муҳокама этилди.

Сессиясида муаммоси ҳал бўлмаётган бозор ҳудудидаги уйи бузилган Анора Солиевага ҳокимлик мутасаддилари етти кун ичида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб, ўзи ва ўғилларига уй-жой қуриш учун алоҳида-алоҳида ер участкаси беришга ваъда бердилар.