Фаоллар ғолибликка муносиб

2019-08-21T10:13:31+00:0021 Avgust, 2019|Сурхондарё вил.|

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан  “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” эзгу ғоя асосида ёзувчи ва шоирлар, журналистлар, таъсвирий ҳамда кино санъати намоёндаларини ижодини рағбатлантириш мақсадида ҳар йили “Энг улуғ, энг азиз” танлови мустақиллик байрами арафасида ташкил этилади.

Сурхондарёда вилоятида ушбу танловга  йил сайин қизиқиш ортиб бормоқда. Бу йил танловга 30 га яқин ижодкорнинг  238 та ижодий иши қабул қилинди. Тажрибали ҳакамлар ҳайъати аъзолари ижодий ишларни кўриб чиқиб энг муносибларини ғолиб деб эътироф этди.

—Сўнгги уч йилда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган янгиланишлар, бунёдкорлик ишлари биз каби ижодкорларга илҳом бағишлайди,— дейди “Ҳалқ ва ҳаёт” газетаси бош муҳаррири Темиров Нормурат. — Чунончи, Сурхондарё вилояти ҳам бу ўзгаришлардан беҳбаҳра қолаётгани йўқ. Қишлоқларимиз, маҳалларимиз янгича қиёфа касб этаяпти. Одамларимизнинг дунё қараши ўзгарди. Эртанги кунга бўлган ишонч ортмоқда. Фарзандларимизнинг баркамол бўлиб вояга етишиши, билим олиши, спорт билан шуғулланишига шароитлар кенгаймоқда. Материалларимда имкон қадар вилоятимизда давлатимиз раҳбари томонидан тасдиқланган дастурлар ижроси бўйича қилинаётган ишларни таҳлилий ёритишга ҳаракат қилаяпман. Ён атрофимизда бўлаётган ўзгаришлар, қурилишларни  муштарийларга кўрсата билиш  холис етказиш  керакда.  Ушбу танловда биринчи ўринга лойиқ топилганимдан хурсандман. Бу эътироф мени янада кўпроқ меҳнат қилишга, муштарийларга манзур бўладиган мақолалар, очерклар ёзишга ундайди.

Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

Мастура ҲАМРОЕВА,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси.