ФАОЛ ЖУРНАЛИСТЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

2020-01-03T08:53:52+00:003 Yanvar, 2020|Навоий вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими томонидан йил давомида уюшма тадбирларида фаол қатнашган ҳамда вилоятда амалга оширилаётган ижтимоий-қтисодий ўзгаришларни ОАВда кенг ёритган бир гуруҳ журналистлар рағбатлантирилди.

Навоий шаҳридаги “Матбуот уйи”да бўлиб ўтган тадбирда бўлим бошқаруви аъзолари ҳамда бўлим қошидаги кенгашлар раҳбарлари, шунингдек таҳририятлар вакиллари қатнашди.

Бўлим раиси О.Аслонов уюшманинг ўтган бир йиллик фаолияти юзасидан ҳисобот берди ҳамда тадбир иштирокчиларини 2020 йилда амалга оширилиши белгиланган режа-дастур билан таништирди.

Таъкидланганидек, сентябрь-декабрь ойлари давомида бўлим ташаббуси билан 17 маротаба давлат бошқарув органлари раҳарларининг журналистлар олдида ҳисоботи тингланди ҳамда учта ҳудудда – Конимех, Хатирчи ва Навбаҳор туманларила Пресс-турлар ташкил этилди. Мазкур саъй-ҳаракатлар янги йилда давом этирилади.

Бўлим фаолияти юзасидан бошқарув аъзоси, “Инсон ва қонун” газетасининг вилоят мухбири Маъруса Ҳосилова ҳамда Журналист аёллар кенгаши раиси, “Правда востока” газетаси вилят мухбири Дилфуза Гулямовалар фикр билдирди. Хусусан, Пресс-турларни вилоятда амалга оширилаётган йирик инвестицион дастурлар кесимида ҳам амалга ошириш таклифи ўртага ташланди. О.Аслонов томонидан мазкур масала юзасидан 2020 йилнинг биринчи чораги давомида журналистлар иштирокида “Навоийазот” ҳамда “Навоий ИЭС” акциядорлик жамиятлари ва “Навоий” эркин иқтисодий зонасида Медиа-тур ташкил этиш кўзда тутилаётганлиги билдирилди.

Тадбир якунида бир гуруҳ журналистларга ташашаккурнома ҳамда “Кармана тарихи” – албомь-китоблари тақдим этилди.

Озод МУСТАФОЕВ,

бўлим мутахассиси.