Фахрийларни йўқлаш савоб ишидир

2019-04-09T10:45:44+00:009 Aprel, 2019|Сирдарё вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси  Сирдарё вилоят бўлими фаоллари фахрий  ва имконияти чекланган журналистлар ҳолидан мунтазам  хабар олиб турибдилар. Бу ҳолат  албатта кекса касбдошларимизнинг кўнглини кўтаради…

“Сырдарьинская правда” газетасининг собиқ ходими,  1-гуруҳ ногирони Нуриддин Турсунов улар ташриф буюрганларида,  “мен мақолаларни, нашрлар учун турли йўналишдаги матнларни ўзбек тилидан рус тилига, рус тилидан ўзбек тилига беминнат таржима қилиб беришга тайёрман”,  деди. Яъни фахрий журналист ижодга қайтмоқда.  Сирдарё шаҳрида яшовчи 93 ёшли журналист Баҳром ҳожи Яҳёев (у киши  бир неча йил туман газетасига бош муҳаррирлик ҳам қилган) эса ҳамон вилоят матбуотида ўз мақолалари билан чиқишда давом этмоқда. “Сирдарё ҳақиқати”нинг шу йил  20 март  21   –  сонида эълон қилинган “Ёрқин фикр” рукни остидаги “Падари бузрукворга таъриф” сарлавҳали мақола фикримиз далилидир. Уюшма вилоят бўлимининг ходимлари  вилоят нашрининг масъул ходимлари билан  отахон ҳузурида бўлиб, совғалар топширдилар.

Бундай мисолларни уюшма ҳаётидан кўп келтириш мумкин. Энг муҳими–фахрийларимиз эътибордан мамнун.

Д.Исмадиёрова,

ЖИУ вилоят бўлими мутахассиси

Шарҳ қолдириш