Эътироф этилганлар тақдирланди

2019-01-06T06:18:46+00:0029 Dekabr, 2018|Сурхондарё вил.|

Тобора якун топиб бораётган 2018 йил барчанинг ҳаётида унутилмас онларни тақдим этди. Айниқса йил давомида ўзининг иқтидори ва ташаббуси билан тенгдошларига ўрнак бўлган ёшлар изланишлари бир қатор бошқарма ва муассасалар томонидан сарҳисоб қилинди. Байрам арафасида вилоят ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этган ёшлар ўртасида “Йил эътирофи” танлови ўтказилди.
Термиз шаҳридаги 4-Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати, Вилоят Халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ва “Миллий тикланиш” Демократик партияси вилоят кенгаши ҳамкорликда ташкил этилган танлов чин маънода ёшлар байрамига айланди. Танлов ижодкорлиги, фаоллиги, таълим соҳасидаги намунали ҳулқи билан ўрнак бўлаётган ёшларни қамраб олди. Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
4-Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатида бўлиб ўтган тадбир янги йил байрами шукуҳига уланиб кетди. Эртак қахрамонлари чиқишлари, ўқувчилар тайёрлаган саҳна кўриниш ва рақслари барчага қувонч улашди.

Мастура ҲАМРОЕВА,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси

Шарҳ қолдириш