Эътибор ва эътироф ижодкорга илҳом бағишлайди

2019-08-19T13:09:19+00:0019 Avgust, 2019|Хоразм вил.|

 Энг улуғ, энг азиз айём — мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги арафасида ўтказилаётган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичлари ҳудудларда кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда.

“Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган бош ғоя асосида  ташкил этилган мазкур танловнинг Хоразм вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида  ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Г.Ибодуллаева, Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ў.Матқурбанов ва бошқалар сўзга чиқиб мамлакатимизда ижод аҳлига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликни алоҳида таъкидладилар.

Бу йилги танловга вилоят ижодкорлар томонидан 5 та йўналиш бўйича тўрт юзга яқин ишлар тақдим қилинди.

Танловда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича  Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастури, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ҳар бир оила-тадбиркор”, “Ёшлар-келажагимиз”, “Бешта ижобий ташаббус” каби муҳим дастур ва режалар доирасида олиб борилаётган ислоҳотлар кенг тарғиб қилинган  материаллар  муаллифлари эътироф этилди.

Танлов ғолибларига диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тадбир сўнгида бадиий академияси аъзоси Отахон Оллабергановнинг тасвирий санъатдан маҳорат дарси, таниқли журналист, шоир ва ёзувчиларнинг ёш истеъдодлар билан ижодий мулоқоти ўтказилди.

 

Шуҳрат ҚУРЁЗОВ,

Уюшманинг вилоят бўлими мутахассиси.