Энг яхши китобхон журналист

2019-08-12T12:03:11+00:008 Fevral, 2019|Сирдарё вил.|

Муҳаммад Али Аҳмад Ўзбекистон Журналистлари ИУ Сирдарё вилояти бўлимининг вилоят матбуот бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган “Энг яхши китобхон журналист” кўрик -танловининг ғолиби бўлди.
“Сирдарё ҳақиқати” газетаси бўлим мудири Муҳаммад Али Аҳмад (Мамадали Аҳмедов)нинг хизмат хонасидаги китоб жавонларида 600 донадан зиёд адабиёт бор. Уни ҳеч шубҳасиз, ишхонадаги мўъжаз кутубхона ҳам дейиш мумкин. Аслида ҳам шундай.
Хонада сақланаётган адабиётлар таҳририят жамоасининг ижодий ишларида тез-тез асқатиб туради. Қолаверса, китоблар мутолаа учун ҳамкасблар ва шогирдларга бериб турилади. Бу ҳаммаси эмас. Муҳаммад Али Аҳмаднинг уйида 5 минг адабиёт фондига эга шахсий кутубхонаси ҳам бор.

Дилдора Исмадиярова.
Сирдарё вилояти.