«Dunyo bo‘ylab» телеканали фаолияти янада такомиллашади

2019-06-24T07:59:45+00:0012 Iyun, 2019|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раҳбарияти «Dunyo bo‘ylab» телеканали жамоаси билан навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда Компания раҳбарияти «Dunyo bo‘ylab» телеканали ходимлари билан кўрсатувларнинг бадиий савияси ва кўримлилигини ошириш, ҳар бир дастурнинг йўналишини аниқ белгилаб олиш ҳамда рейтинг талабларига мос равишда тайёрлаш бўйича фикр алмашди.

Учрашувда «Dunyo bo’ylab» телеканалининг ижодий имкониятлари ва салоҳияти юқори эканлиги, яқин кунларда телеканалда раҳбар сифатида иш бошлаган Луқмонов Воҳид Ҳабибуллаевич ижодий жамоанинг бу имкониятларини рўёбга чиқаришига ишонч билдирилди.

Шу билан бирга «Dunyo bo’ylab» телеканалининг ижодий имкониятларини янада кучайтириш мақсадида ушбу йўналишда самарали меҳнат қилиб келаётган ва катта тажриба ва салоҳиятга эга ижодкор, «Все о туризме» кўрсатувнинг муаллифи сифатида телетомошабинларга яхши таниш бўлган Эльмира Тухватулина «Dunyo bo’ylab» телеканали директорининг ўринбосари лавозимига тайинлангани маълум қилинди.

Йиғилишда «Dunyo bo‘ylab» телеканалининг асосий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда теледастурларни юқори савияда тайёрлаш ва бу борада Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ижодий ҳамкорликни янада кучайтириш, айниқса янги лойиҳалар, роликлар, анонсларни ҳомийлик асосида ташкил қилиш бўйича аниқ йўналишлар белгилаб берилди.

Шарҳ қолдириш