“Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивали сайти ишга тушди

2019-07-14T00:39:05+00:0022 Iyun, 2019|Умумий янгиликлар|

Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида “Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивали Марғилон шаҳрида ўтказилади. Шу кунларда бу байрамга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Марғилон усталари довруғи дунёга маълум бўлса, устоз санъаткорлари ҳам соҳир истеъдоди билан машҳурдир. Тамарахоним, Мукаррама Турғунбоева, Маъмуржон Узоқов, Жўрахон Султонов, Юлдуз Усмонова ана шу сафда. Бу санъаткорларнинг мухлислари Европа ва Осиё қитъасида ҳам кўплаб топилади.

“Буюк ипак йўли” халқаро фольклор мусиқа фестивалининг Марғилонда ўтказилишини уста санъаткорлар ижодига эҳтиром намунаси, дейиш мумкин. Бугунгача дунёнинг 30 га яқин давлати ижодий жамоалари мазкур фестивалда иштирок этиш ниятини билдиргани эса тадбирнинг нуфузи юксаклигидан далолат беради.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ташаббуси билан фестиваль матбуот маркази ташкил этилди, greatsilkroadfestival.uz сайти ишга туширилди. Бу сайтда ўзбек, рус, инглиз, араб тилларида фестиваль мазмун-моҳияти, иштирокчилар, дастурлар ҳақида маълумот бериб борилади, тадбирга доир янгиликлар мунтазам ёритилади. Шунингдек, сайтга байрам таассуротлари акс этган видеолавҳалар ҳам жойлаштириб борилади.

 

Муҳаммаджон ОБИДОВ,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раиси.

Шарҳ қолдириш