Бўлажак журналистлар тўгаракка таклиф этилди

2019-02-28T12:53:18+00:0028 Fevral, 2019|Навоий вил.|

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлими ташаббуси билан ташкил этилган ижодий кечада Уюшма вилоят бўлими раиси Ё.Умаров йиғилганларга ижод машаққати, завқи, журналист масъулияти ва фаолияти хусусида сўзлаб берди.
Таъкидлаш керакки, яқинда ушбу мактаб ўқувчиси Лобар Давронова “Навоий ворислари” республика танловида иккинчи ўринни қўлга киритган эди. У Ҳазрат Навоийнинг юзга яқин ғазалини ёд олган.
Учрашувда “Навбаҳор тонги” газетаси бош муҳаррири Бобур Ҳотамов ёшларнинг бадиий ижод ва журналистикага қизиқишини қўллаб-қувватлашга муҳим аҳамият қаратилаётгани, бунда туман таҳририяти навбаҳорлик ёшларга яқиндан кўмакчи бўлишини таъкидлаб ўтди ва истеъдодли ўғил-қизларни газета қошида ташкил этилган тўгаракка таклиф этди.

Озод МУСТАФОЕВ,
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлими мутахассиси.

Шарҳ қолдириш