Бухоролик журналистлар “Рудизар”да жам бўлишди

2019-08-12T11:50:14+00:0028 Iyun, 2019|Бухоро вил.|

 Бухоро вилоят ҳокимлиги Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда 27 июнь—Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳада фаолият юритаётган журналистлар ва фахрийлар учун бир қатор тадбирлар ташкил қилинди.

Бухоро шаҳридаги “Рудизар” маросимлар саройида вилоят ҳокимлиги томонидан матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун байрам дастурхони ёзилди. Тадбирда вилоятдаги телерадио ва газета таҳририятлари ҳамда матбаа корхоналаридан  300 нафарга яқин соҳа вакиллари таклиф этилди.

Байрам маросимида вилоят ҳокими Ўктам Барноев иштирок этди ва уларни  табриклади. Шундан сўнг, фаол меҳнат қилаётган бир гуруҳ журналистларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.