Бухорода суд раислари журналистлар билан учрашди

2019-06-24T08:28:59+00:0027 May, 2019|Бухоро вил.|

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида “Суд органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасида ҳамкорликни изчил ривожлантириш” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда вилоят жиноят ишлари суди, иқтисодий суди, маъмурий суд ва фуқаролик ишлари бўйича суд раислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.    Учрашувда мамлакатимизда сўз эркинлиги, матбуот мустақиллиги ҳамда судларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасида ўтказилаётган ислоҳотлар, қабул қилинган қарор ва фармонлар, уларнинг моҳияти, қолаверса ушбу соҳалардаги қонунчиликда бўлган янгиланишлар тўғрисида  маълумотлар берилди.

Давра суҳбатида журналистлар суд жараёнларида иштирок этишда дуч келган муаммолар тўғрисида ҳамда соҳага оид бошқа саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Шунингдек, тадбирда вилоят судлари судялари ва журналистлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ҳар чорак якунида  матбуот анжуманларини ўтказиш борасида келишиб олинди.

Шарҳ қолдириш