Бухорода оқсоқоллар сайлови қандай ёритиляпти?

2019-07-14T02:21:36+00:0013 May, 2019|Бухоро вил.|

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови юртимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий жараён саналади. Мазкур воқелик мамлкатимизда шаклланган демократик сайлов тизимининг узвий қисми бўлиб, унда фуқаролар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этадилар.

Бутун республикамизда бўлганидек, Бухоро вилоятида ҳам фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бошланди. Сайловларни оммавий ахборот воситали орқали кенг ёритиб бориш ушбу жараённинг шаффофлик, очиқ-ошкоралик тамойиллари асосида ўтказилишида муҳим аҳамиятга эга.

Айни шу масалалар юзасидан вилоят журналистлар ижодий уюшмаси, Фуқаролар йиғини раиси(оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси билан ҳамкорликда Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими мажлислар залида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, фуқаролар йиғини раиси(оқсоқоли) сайловини ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси, ҳокимлик, “Маҳалла” жамоат фонди вакиллари қатнашдилар.

Йиғилишда комиссия раиси Фармон Аминов сўзга чиқиб, бутун жамоатчилик эътиборидаги бу кўламдор жараённи юқори даражада ўтказиш учун олиб борилаётган ишлар борасида ахборот берди. Бундан ташқари фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш кенгаши раиси ўринбосари Аҳрор Ғуломов жойлардаги ана шудай тадбирлар чоғида махсус хона, мебелллар, зарур жиҳозлар, сайловчилар рўйхати, номзодлар ҳақида осма маълумотларнинг ўрнатилганлигига доир маълумотларни тақдим этди.

Анжуманда сайлов кунлари, сайлов ўтадиган жойлар ва бу жараённи ёритиш ва ахборотни етказиб беришга масъуллар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Саидбек ШАМСИЕВ,

Уюушма вилят бўлими мутахассиси

Шарҳ қолдириш