Бухорода анъанавий тиббий кўрик ўтказилди

2019-07-14T00:29:07+00:0028 Iyun, 2019|Бухоро вил.|

Бухоро вилоят ҳокимлиги Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда 27 июнь—Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳада фаолият юритаётган журналистлар ва фахрийлар учун бир қатор тадбирлар ташкил қилинди.

Дастлаб, вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда 27 июнь – Mатбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни олдидан вилоятдаги турли ОАВларда фаолият юритаётган журналистлар ва фахрий журналистлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Бир неча йиллардан бери анаъанавий тарзда ўтказиб келинадиган ушбу кўрикда вилоятдаги 150 га яқин журналистлар ва соҳа фахрийлари ўндан ортиқ тиббиёт мутахассислари кўригидан ўтишди. Кўрик натижалари бўйича уларга тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди, аниқланган касалликларни даволаш чоралари кўрилди.

Шарҳ қолдириш