Бу йилги байрам эсда қолади

2019-08-12T11:50:16+00:0028 Iyun, 2019|Навоий вил.|

Навоий шаҳридаги “Фаровон” тантаналар кошонасида матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун байрам дастурхони ёзилди.

Тадбирда вилоятдаги телерадио ва газета таҳририятлари ҳамда матбаа корхоналаридан  350 нафарга яқин касбдошлар таклиф этилди.

Байрам маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиев оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллар экан, уларнинг фаолиятига муваффақиятлар тилади. Шундан сўнг, соҳада фаол меҳнат қилаётган бир гуруҳ журналистларга вилоят ҳокимининг ташаккурномаси, фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.

Самимий куй ва қўшиқлар, дилтортар наволар даврага янада файз киритди.

Бу йилги байрам ўзгача кўтаринкиликда нишонлангани билан эсда қолди.