Баҳодир Каттахўжаев

2019-02-11T07:34:58+00:0014 Dekabr, 2018|Клуб ишчи гуруҳи|

«Ўзбекистон Республика  товар хом ашё биржаси» АЖ Умумий  бўлим бошлиғи.

1958 йилнинг 19 июнида Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 1980 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтинини тамомлаган. Техника фанлари номзоди, доцент.

Меҳнат фаолиятини 1980 йилда Тошкент тўқимачилик  ва  енгил  саноат институти қошидаги «Иқтисодиёт» илмий-изланиш лабораторияси кичик илмий ходимликдан бошлаган.

Фаолияти давомида турли ташкилот ва лавозимларда ишлаган. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ахборот таҳлил бошқармаси макроиқтисодий ривожланиш бўлимининг бош мутахассиси, Ўзбекистон Республикаси «Тошкент» фонд биржаси эксперт таҳлил маркази  бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Давлат  мулк қўмитаси қошидаги «Республика мулк аукциони» корхонаси бош директори лавозимларида ишлаган.

Шарҳ қолдириш