Ҳарбийларга китоблар туҳфа этилди

2019-06-24T10:44:18+00:0011 Yanvar, 2019|Фарғона вил.|

Шу кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни кенг нишонланмоқда. Байрамни муносиб нишонлаш мақсадида Президентимиз томонидан 2018 йилнинг 15 декабридан 2019 йилнинг 15 январигача “Ватанпарварлик ойлиги” эълон қилинган эди. Байрам ва ойлик муносабати билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ҳарбий қисмларда қатор ижодий учрашувлар ташкил этаётир. Тадбирлар доирасида офицер ва аскарлар билан самимий суҳбатлар уюштирилмоқда.
Куни кеча ана шундай тадбирлардан бири Фарғона вилоятдаги «H» ҳарбий қисмда бўлиб ўтди. Учрашувда ҳарбий қисм кутубхонасига Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими томонидан китоблар жамланмаси туҳфа этилди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий
уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими

Шарҳ қолдириш