Қадр ва эътироф

2019-04-15T13:13:28+00:0015 Aprel, 2019|Наманган вил.|

Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида  “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталарининг илк сони чоп этилганига 100 йил тўлиши муносабати билан тадбир ўтказилди.

Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган  тадбирга ҳаётини мазкур газеталарни тайёрлаш ва чоп этиш билан боғлаган фахрийлар ва уларнинг оила аъзолари, вилоятдаги барча ОАВ мутасаддилари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, эркин ижодкорлар ва жамоатчи мухбирлар таклиф этилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Ирода Қўчқорова қалам аҳли вакилларини ушбу сана билан муборакбод этаркан, вилоятда матбуот ва матбаачилик тарихи, журналистлар зиммасидаги  масъулият ва бу соҳада фидойилик намунасини кўрсатганларни алоҳида  эътироф этди ҳамда ҳокимлик томонидан ажратилган эсдалик совғаларини топширди.

Анжуман доирасида вилоят матбуоти тарихига доир  муҳим маълумотлар жамланган Маҳмуджон Парпиев ва Рустамжон Умматов  ҳаммуаллифлигидаги “Наманганнинг саркитоби” номли китоб тақдимоти ўтказилди.

Байрамга вилоят маданият бошқармаси ва Наманган санъат коллежининг хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар  ўзига хос файз бағишлади.

Саида ИСМОИЛОВА

Шарҳ қолдириш