Адолат – давлатнинг асоси ва ҳукмдорлар шиоридир

2019-04-09T10:53:29+00:009 Aprel, 2019|Умумий янгиликлар|

Пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбонида Соҳибқирон таваллудининг 683 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Бугун ҳам Соҳибқироннинг мардлик, жасорат, адолат, тадбиркорлик, ватанпарварликка йўғрилган эзгу фазилатлари Президентимиз юритаётган сиёсатда, мамлакатимизда амалга оширилаётган катта ислоҳотларда намоён бўлмоқда. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, Буюк соҳибқирон Амир Темур бобомиз Оқсарой пештоқига “Адолат – давлатнинг асоси ва ҳукмдорлар шиоридир”, деган ҳикматли сўзларни ёздиргани бежиз эмас, албатта. Ушбу улуғвор ғоя инсон қадр-қимматини олий даражага кўтариш борасидаги амалий ҳаракатларимиз пойдеворига айланди.

Тадбирда Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Темур авлоди эканини исботлаб, ўз маҳартларини намойиш этди.

– Бугун мамлакатимизда катта байрам. Соҳибқирон таваллуди куни. Давлатчилик соҳасида у кишига тенг келадиган инсон бўлмаган. Адолатли, маърифатли жамият қурган. «Куч – адолатда!» деб бежиз айтмаган, – дейди тарих фанлари доктори Ўктам Мавлонов. – Манбаларга қарасак, у жуда талабчан, қаттиққўл бўлган дейилади. Аммо зулм қилмаган.

Бугун Президентимиз юртимизда катта ислоҳотлар қилмоқда. Биз бобокалонимиз йўлидан бораяпмиз. У дунёда раҳмдилликдан, меҳрибонликдан бошқа сифат йўқ деган.

Юртимизда Темур авлодларига эҳтиёж бор. Шу сабабли ёшларга катта эътибор берилмоқда.

Тадбирда Амир Темур ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

Х.Қодиров, Т.Мамадаминов (сурат), ЎзА

Шарҳ қолдириш