«Ақл чархи»дан ақллилар чиқишига шубҳа йўқ

2019-02-04T10:26:13+00:004 Fevral, 2019|Навоий вил.|

Навоий шаҳридаги “Ақл чархи” ўқув маркази ҳамда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандуми доирасида алоҳида курс очилди. Курс келгусида журналистика ва унга яқин соҳалар бўйича ўқишни мақсад қилган йигит-қизларга мўлжалланган.
Айни кунда ушбу марказ, хусусан, курсга абитуриентларни қабул қилиш давом этмоқда. Дарс машғулотлари республика ва вилоятимиздаги тажрибали журналистлар томонидан олиб борилади.
Машғулотлар мавзусини белгилаш ва уларга тажрибали журналистларни жалб этиш бўйича ўқув маркази ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлими ҳамкорлигида иш олиб борилмоқда.

Озод МУСТАФОЕВ,
Навоий вилояти.

Шарҳ қолдириш